Навоийда тиббий акция
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ўтказилаётган тиббий-ижтимоий акция Навоий вилоятида ҳам юксак савияда ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ўтказилаётган тиббий-ижтимоий акция Навоий вилоятида ҳам юксак савияда ташкил этилмоқда.Қизилтепа туманида ўтказилган шундай тадбирда пойтахтдан келган ва вилоят етакчи тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари оналар ва болалар, фертиль ёшдаги аёллар, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур тавсиялар ва даволаниш учун йўлланмалар берди.
Президентимиз раҳнамолигида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, турли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бермоқда.
Кўрикларда турли мутахассислар аҳолига тиббий муолажалар кўрсатмоқда.
– Анчадан буён қон босими безовта қилиб келаётган эди, – дейди Ойбуви Аминова. – Шифокорлар нималарга эътибор қаратишим кераклиги хусусида зарур тавсиялар берди. Уларга қатъий амал қиламан. Аҳолигакўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан миннатдормиз.
Тадбир вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.