Навоийда “Талабалар боғи” барпо этилди
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига барча олий таълим муассасалари жамоалари фаол иштирок этмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида 14 та ҳудуддаги олий таълим муассасаларида дарахт кўчатларини экиш акцияси ташкил этилди.

Ушбу хайрли ташаббус доирасида Навоий давлат педагогика институтининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан 0,3 гектар ер майдонида “Талабалар боғи” барпо этилди. 300 туп дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Шунингдек, ушбу акция доирасида институт ҳамда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан 2000 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.
А.Бўриев, ЎзА.