Фотофакт

Она табиат инъоми бўлган ёки инсон қўли билан яратилган мўъжизалар дунёда талайгина. Ўзбекистонда ҳам кўплаб жаҳон тарихида муҳим ўрин тутувчи иншоотлар ва ҳайратланарли манзиллар оз эмас. Хусусан, қуйида Навоий вилоятида ҳам саёҳат қилиб, бориб кўришга лойиқ масканлардан 7 таси хусусида маълумот берамиз. 

         1. Тошўрмон палеонтологик ёдгорлиги 

[gallery-5435]

Ўттиз миллион гектар майдонни эгаллаб ётган Қизилқум кенгликлари ўрнида бундан бир неча миллион йиллар илгари Тетис денгизи мавжланиб турган, деган тахминлар мавжуд. Негаки, ҳозир ҳам Мингбулоқ овули атрофида тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва суяклари, ҳатто ўрдакбурун динозаврнинг тошга айланган суяклари топилган. 

Мингбулоқ овулидан 30 километр узоқликда жойлашган Жирақудуқ дарасидаги бундан 95-100 миллион йил аввал мавжуд бўлган Тошўрмон деб аталувчи ноёб геологик, палеонтологик, тарихий ва табиий объект дунё олимларини ҳамон ўзига жалб қилмоқда. 

Палеонтолог олим, профессор Жеймс Девид Арчибалд раҳбарлигидаги Ўзбекистон, Россия, Буюк Британия, Америка ва Канада давлатлари ҳамкорлигида (2000-2006 йилларда) фаолият юритган Халқаро экспедиция саъй-ҳаракатлари билан Қизилқум табиатининг бундай ноёб мўъжизаси тўғрисида кўпчилик хабардор бўлди. 

Бу мўъжиза Тетис денгизи қирғоқлари ва унга келиб тушган метеоритлар билан боғлиқ деган тахминлар бор. Айтишларича, коинотдан ерга метеоритларнинг қулаши натижасида денгиз суви парчаланиб, бу ерлар юз йиллар давомида қуёш нуридан панада – чанг ва тўзон гирдобида қолади. Натижада барча физик жинслар кимёвий тарзда қоришиб денгиз атрофидаги ўрмонзорлар, сувда ва қуруқликда яшаган ҳайвонлар ўзга бир шаклга, яъни тошга айланади.

Ҳақиқатдан ҳам Тошўрмон ҳудудида бўлган киши тарихий-табиий манзарани: тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва скелети суяклари, дарахт таналари, ҳаттоки, ўрдакбурун динозаврнинг тошга айланган болдир суякларини ҳам кўриш мумкин. Буларнинг барчаси Қизилқум ҳудуди қачонлардир океаннинг бир бўлаги бўлганлигидан далолат беради.

         2. Нурота чашмаси 

[gallery-5436]

Қадимдан Нур чашмасидан оқиб чиққан сув икки ариққа – Оби роста ва Оби чаппага бўлинган. Оби роста бозор жойда яна икки ариққа – Марғи Миршакар, Марғи Миргадога бўлинган. Нурота чашмасининг суви минглаб километр ерости йўлакларидан сониясига 290 литр миқдорида оқиб чиқади. Чашма суви қишин-ёзин бир хил — 19,5 даража илиқ бўлади. Минг йиллар давомида оқиб турган чашманинг музлаши ҳеч кузатилмаган, у минераллашган юмшоқ ичимлик сувидир. Аниқланишича, мазкур сувнинг таркибида олтин моддаси бор, у ошқозон-ичак хасталикларига даво. Сувдаги ёд моддаси бўқоқ касаллигига, ноёб бром моддаси эса асаб касалликларига шифо эканлиги қадимдан маълум. Унинг таркибидаги кумуш эритмаси эса сув таркиби яхши сақланишини таъминлайди.

Чашма сувининг 80 фоизи ер қаъридан чиқиб турса, қолган 20 фоизи ерости йўлакларидан ва қудуқ томонидан келиб бутун шаҳарга ҳаёт бахш этади. Мазкур чашмадан тарихда энг кўпи сониясига 460 литргача сув чиққан бўлса, қурғоқчилик йиллари энг ками сониясига 180 литр сув чиққан.

Нурота чашмасининг балиқлари тоғ дарёларида учрайди, фан тилида сутбалиқ, яъни дарё маринкаси деб аталади. Мазкур балиқлар ўртача 17 йил яшаб, умри давомида чашма суви чиқадиган ариқчаларни қумлардан тозалайди, сувнинг мўътадил келишини таъминлаб, ҳатто уни фильтрлаб беради.

Қизиғи шундаки, балиқлар ҳеч қандай ташқи озуқасиз, сув таркибидаги микроорганизмлар ва минераллардан озиқланиб яшайверади. Шу боис ўтмишда баъзилар уларни «авлиёбалиқ» деб ҳам аташган.

         3. Сармишсой петроглифлари 

[gallery-5437]

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг тоғлик ва тоғолди ҳудудларидан 100 дан ортиқ қадимий қоятош суратлари бўлган жойлар мавжуд. Шулардан бири – Сармишсой қоятош ёдгорлигининг мазмуни, мавзуси, услуб хусусиятлари ва тузилишига кўра ранг-баранглиги дунёда эътироф этилган.

Етти минг йиллик тарихни ўз бағрида асраб келаётган Сармишсойда тахминан ўн мингдан ортиқ ноёб қоятош битиклари бор. Тарихчи олимлар ва археологларнинг фикрича, қоятош суратлари қадимги даврдаги инсонлар ҳаётининг бир қисмини акс эттирган. Суратларда асосан «Ҳайвон услуб» деб аталмиш скиф-сак массагетларининг тасвирий санъатида ифодаланган қоплон, пантера, гепард, безон, йўлбарс каби «куч тимсоли» ҳисобланган ҳайвонлар тасвирланган. Шунингдек, кўпроқ дарё бўйи ва тўқайзорларда ҳаёт кечирадиган «мушуксимонлар» оиласига мансуб, ибтидоий овчилар учун қимматли бўлган ов қилиш жараёнлари ҳамда «ўйинчилар» гуруҳига оид турли услубдаги бош кийимлар кийган инсонлар қиёфаси ва турли хил маросимлар моҳирона чизилган. Бундан ташқари «осмоний отлар» ифодаланган қоятош суратлари ҳар қандай кишини ўзига ром этмай қўймайди. Бу суратлар қадимда бу ерларда от боқишнинг ривожланган ҳудудлардан бири деб эҳтимол қилишга имкон беради.

Неолит даврида Қизилқумда яшаган калтаминор маданиятига тааллуқли овчи ва балиқчи уруғларининг баъзи бирлари Сармишсойга келиб жойлашган. Улар бу ерда ов қилиш билан бир қаторда аста-секин чорвачиликка асос солишган. Бу ҳақда бизга Сармишсойдан топилган 4000 дан ортиқ бўлган инсонлар расми — петроглифлар гувоҳлик беради.

         4. Канпирак девори 

[gallery-5438]

Ўрта Осиё мудофаа истеҳкомлари меъморчилигининг нодир намунаси ҳисобланган «Кампирдевол»нинг шарқ томони Кармана тумани маркази чегарасидаги Қоратоғ ўнгирларидан бошланиб, Зарафшон чап қирғоғи бўйлаб шарқ-ғарб томонга йўналган. Канпирак девори Қизилтепа туманининг шимоли-шарқий, жануби-ғарбий томонидаги мавзеларда ер сатҳи тепасидан аниқ кўриниб турувчи, узоқ масофаларга чўзилиб кетган сунъий тупроқ қўрғон қолдиқлари бўлиб, Абу Муслим каналининг чап қирғоғи бўйлаб Қизилтепа ёдгорлиги томон йўналишини давом эттиради ва ундан жануби-ғарбга, сўнгра жанубга йўналиб, Когон туманининг жануби-шарқий қисмида ўз ниҳоясига етади. 

Археолог ва тарихчилар «воҳа девори», деб ном берган Канпирак девори нафақат алоҳида жойлашган бир туркум шаҳар ва қишлоқлар мудофааси учун, балки улкан маданий ҳудуд, бутун бир воҳа мудофааси мақсадлари йўлида хизмат қилган. У ўзининг меъёрий қурилиш усуллари билан жаҳонга машҳур Буюк Хитой деворини эслатади. Самарқанд шаҳри ва унинг атрофини ўраб турган Қиёмат девори (Девори Қиёмат) ҳам унга ўхшаш.

Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида Канпирак девори 782-831 йилларда қурилганлиги ёзилган. Араб тарихчиси ва сайёҳи Масъудий (956 йили вафот этган) ёзишича, Канпирак девори қадимги суғд подшолари замонида (V–VI асрлар) бино қилинган. Ўзбекистон тарихи фанида Канпир девор (девори Канпирак) атамаси Ўрта Осиё деҳқончилик воҳаларини кўчманчилар ҳужумидан ҳимоя этиш мақсадида барпо этилган мудофаа иншоотларининг тизимини англатади. Гап шундаки, Масъудий хабар қилган дастлабки кўҳна девор узунлиги 336 км. бўлган. Қадимги суғд воҳасини ўраб олган иккинчи Канпирак девори VIII аср охири IX аср бошларида барпо этилган бўлиб, узунлиги 120 км. Канпирак девори Бухоронинг V–VI асрлардаги чегараларини аниқлаб берувчи ягона иншоот сифатида қадрланади. Бу улкан ҳудуд ўша даврда энг анъанавий, мумтоз давлатчилик куртаклари мавжуд бўлган йирик маданий ўлка сифатида фаолият кўрсатган. 

Турк хоқонлиги даврида гарчанд хоқонликнинг зодагонлар қисми чўлдашт ҳудудларида яшаган бўлсада, суғдий аҳоли ва кўчманчилар ўртасида тинчлик, ҳамжиҳатлик алоқаларини ўрнатишган, савдо-сотиқ ривожланган. Бу даврда ҳозирги Ўзбекистон ва Ўрта Осиё ҳудудидаги 15 га яқин катта-кичик давлатлар (Бухорхудотлар подшолиги, Вардонхудотлар подшолиги, Самарқанд суғди ва бошқалар) хоқонликка расман бўйсундирилиб, бож-хирож тўлашган. Турк хоқонлиги савдо-сотиқдан, айниқса, ипак савдосидан катта фойда кўргани учун суғд савдогарларига, ҳатто, узоқ ўлкаларда савдо қилиш учун шароит яратиб беришган. Бу ҳолат натижасида Канпирак девори аҳамиятини йўқотиб, харобага айланган. VII аср охирги чораги ва VIII аср бошларида Турон ҳудудига араб босқини истилочилик юриши амалга ошди, аҳолини исломлаштириш бошланди. Ана шунинг учун исломни қабул қилган аҳоли билан чўл-дашт ҳудудидаги исломни қабул қилмаган аҳоли ўртасида қарама-қаршилик кучайганидан Канпирак деворига яна эҳтиёж пайдо бўлади ва у қайта тикланади. 819 йилда Мовароуннаҳр ва Хуросонда сомонийлар сулоласи ҳокимият тепасига келади. 

Араб халифалигидан мустақил фаолият кўрсатган Сомонийлар давлатига 874 йилда Исмоил Сомоний асос солади. Ўзининг қудрати, маънавий-маърифий ҳаётдаги ўрни билан машҳур бўлган бу давлат ҳукмдори Исмоил Сомоний «То мен тирик эканман, Бухоронинг девори мен бўламан», дейди. У ҳақиқатан ҳам халқлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, тинчлик ришталарини мустаҳкамлаганидан ўзаро уруш ва келишмовчиликлар барҳам топади. Канпирак деворига эҳтиёж ҳам қолмайди. У тамоман харобага айланади. 

Айни вақтда Канпирак девори қолдиқлари Қизилтепа ва Кармана туманларида яхши сақланиб қолган.

         5. Айдаркўл

[gallery-5440]

Бир қисми Нурота ва Конимех туманлари ҳудуди билан чегарадош Айдаркўлнинг пайдо бўлиш тарихи жуда қизиқ: гап шундаки, ўтган асрнинг ўрталарига қадар кўл ўрни қуруқ ер бўлган. Баҳорда эса бу ерда Тузкон кўли ҳосил бўлиб, кунлар исиши билан буғланиб кетарди. Шу вақтда сув сатҳини назорат қилувчи шлюзли Чордара ГЭСи қурилган. ГЭСга сув Сирдарёдан келиб тушган, бироқ 1969 йилдан 1970 йилга қадар ГЭС сув мўллигидан тоша бошлаган ва тўғон ўпирилишининг олдини олиш учун шлюзлар озгина очилган. 

Натижада, сув Арнасой пасттекислигига оқа бошлаб, кейинчалик Айдаркўл ҳосил бўлган. Кўл кўплаб майда ариқларни бирлаштиради ва Орол денгизидан кейин иккинчи ўринда турувчи Ўзбекистондаги шўр кўл саналади. Аслида бу кўлни «Ўзбек денгизи», деб аташ мумкин. Кўлнинг узунлиги шарқдан ғарбга томон 280–300 километрга чўзилиб кетган бўлиб, эни марказий қисмидан шимолдан жанубга томон 30–35 километр масофага ястаниб ётибди. Кўлнинг умумий майдони 3000 минг квадрат километр бўлиб, ҳавзада деярли 10 миллиард куб метр сув тўпланган. Бугунги кунда кўл юзаси 4000 квадрат километрни ташкил қилади. Кўлами жиҳатидан Айдаркўлни дунё сув ҳавзалари билан таққосласак, масалан, Венгриянинг энг катта кўли – «Венгер денгизи» – Балатон кўли (майдони 596 квадрат километр) ва машҳур Женева кўли (582 квадрат километр)дан Айдаркўл майдони 5 марта катта ёки Япониянинг энг катта кўли Бива(716 квадрат километр)дан 4 марта катта майдонни эгаллайди. Айдаркўл қирғоқ чизиғининг умумий узунлиги тахминан 1000 километрни ташкил этади.

Бу улкан сув ҳавзасининг вужудга келиши билан асосан чўл зонаси бўлган Арнасой ботиғида янги манзара, янги-янги табиий ландшафтлар пайдо бўлди. Уларда ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланиб, кўпайиб бормоқда. Жумладан, кўл сувларида кўплаб балиқ турлари ва бошқа сув жониворлари сони ортмоқда, улар билан боғлиқ ҳолда жуда кўплаб сув қушлари дастлабки йилларда фақат қишлаб қолишган бўлса, эндиликда йил бўйи шу ерда яшовчи кўплаб қушларни учратиш мумкин.

         6. Тўдакўл сув омбори 

[gallery-5439]

Тўдакўл сув омбори Бухоро шаҳридан 26 километр шарқдаги табиий сойликда, Қуйимозор сув омборининг жануби-ғарбида – Қизилтепа тумани ҳудудида 1968 йилда барпо этилган. Кўлнинг сув сиғими 800 миллион м3. Сув юзасининг майдони 17,5 км2, ўртача чуқурлиги 4,8 метрни ташкил этади. Бу ер Аму–Бухоро машина канали орқали Амударё сувидан тўлдирилади. Аму–Бухоро машина каналидан сув олувчи ерларни қўшимча сув билан таъминлайди. Туташтирувчи канал орқали Қуйимозор сув омборига сув беради. Тўдакўл сув омбори суви қисман минераллашган. Кўлда балиқчилик ривожланган. Кўл ҳудудида Ўзбекистон–Эрон ҳамкорлигида интенсив балиқчилик соҳаси ривожлантирилмоқда.

Табиат ва инсон мўъжизаси бўлган Тўдакўл манзаралари ҳақиқатан кишини лол қолдиради.

         7. Фозилмон кўли 

[gallery-5441]

Нурота табиати ўзига хос. Тоғлар, сойлар, бепоён адирлар, кўллар – табиатнинг энг нодир «санъат намуналари»нинг барчаси бу ҳудудда жамулжам. Шулардан бири Фозилмон кўли. Бу кўлни «Сентобкўл», деб ҳам аташади. Тоғлар орасида жойлашган мазкур табиат инъоми денгиз сатҳидан 1644 метр баландликда, суви чучук. Кўлнинг узунлиги 300 метр, эни эса 50 метрни ташкил этади. Чуқурлиги 1,5 метргача боради. Ушбу кўл фақатгина булоқ ҳамда мавсумий ёмғир ва қор сувлари билан тўлади. Кўлнинг флора-фауна олами хилма-хил бўлиб, ҳаёт тарзи ёввойилашган от, кулранг ғоз, юмронқозиқ, кўл бақаси ҳамда ширмоҳи балиқлардан иборат. Айнан ширмоҳи балиқларнинг ҳам бу ерда борлиги, ер остидаги чашма сувлари ҳам Фозилмоннинг сув манбаи эканлигини кўрсатади. Сабаби, Нурота «Чашма»сида учрайдиган ширмоҳи балиқларнинг бу ерга келиб қолиши тасодиф эмас. Шунингдек, шу атрофдан учиб ўтувчи қушлар учун мазкур кенг майдон қишлашга жуда қулай.

Шу боис, қиш ойларида бу ерда турли ёввойи қушларни ҳам учратиш мумкин. Қиш-қировли кунларда кўл юзаси қалин муз билан қопланади. Баҳор келиши билан ўт-ўланлар униб чиқиб, атрофни ям-яшил гилам қоплайди, гўё. Сув ўтлари ўсиб чиқиб, кўлнинг зумрад жозибаси яна ўзгача қиёфа касб этади. Ёзнинг иссиқ кунларида эса кўлнинг сув сатҳи бироз пасаяди. Фозилмон кўлига Сентобсой орқали фақатгина пиёда ёки эшакда (отнинг юриши қийин) бориш мумкин, холос. Эрталаб йўлга чиққан киши тушгача етиб бора олади. Яна шунча йўл босиб ортга қайтиш мумкин. Бу дегани, Фозилмонни кўриш учун камида бир кун керак. Сентобликларнинг айтишича, Фозилмон кўлига қадар қирқта тоғ ва қирқта жарликдан ўтиш керак. Албатта, йўл машаққати оғир. Аммо, табиатнинг мўъжизасини кўриб, асл гўзалликдан баҳра олсангиз вужудингизни эгаллаган чарчоқ сизни бир зумда тарк этади. Қай бир фаслда борманг, Фозилмон сизни ўзгача бир шукуҳ, гўзаллик, сирлилик билан қарши олади.

         Тўпловчи: Озод МУСТАФОЕВ, журналист

ЎзА фотомухбири

Сирож АСЛОНОВ олган суратлар.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятининг 7 мўъжизаси ҳақида биласизми?