Навоий шаҳридаги Юридик техникумида хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 6-босқичи доирасидаги вазифалар ижроси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, вилоятда ўтган давр мобайнида “Аёллар дафтари” тизими орқали 108 минг 171 нафар хотин-қизнинг 10 дан ортиқ турдаги муаммолари ҳал этилди. Жумладан, 2024 йилда 29 минг 927 нафар хотин-қизнинг турли даражадаги муаммолари ҳал этилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Мазкур чора-тадбирларга қарийб 31,2 миллиард сўм маблағ сарфланди.
***
2024 йилда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан 93,9 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ўсиш суръати 2023 йилга нисбатан 105,3 фоизга тенг бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 57,5 триллион сўм миқдорида солиқлар ва дивидендлар тўланди.
Инвестиция дастури доирасида 790 миллион долларлик маблағ ўзлаштирилди ва 715 та янги иш ўрни яратилди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида эса 916 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилди ва тармоқлараро саноат кооперацияси доирасида 6,2 триллион сўмлик маҳсулот харид қилинди.
Харажатларни мақбуллаштириш бўйича олиб борилган комплекс чора-тадбирлар натижасида маҳсулот таннархини 3,7 триллион сўмга камайтиришга эришилди.
***
Навоий шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети Кимё-металлургия факультети талабалари учун “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Учрашувда талаба-ёшлар ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар, спорт-соғломлаштириш маркази, кутубхона фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, улар миллий армиямиз куч-қудратини намоён этувчи қурол-аслаҳалар кўргазмасини томоша қилди.
Абдували Бўриев, ЎзА мухбири