Конимех касб-ҳунар мактабида “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегенова, Конимех туман ҳокими Руслан Рўзиев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ўқитувчи ва ёшлар иштирок этган тадбирда Янгиланаётган конституциямизнинг асосий ғояси инсон – жамият – давлат тамойиллари асосига қурилаётганлиги, унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар жорий йилнинг 30 апрел санасида бўлиб ўтадиган референдумда барчани фаол иштирок этишга чақирдилар.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий шаҳар бўлинмаси томонидан “Орзу” маҳалласида хайрия ифторлик дастурхони ёзилди.

Унга нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган фуқаролар таклиф этилди.

Тўкин дастурхон атрофида Муборак Рамазон ойида инсонийлик туйғулари бўлмиш меҳр-муҳаббат, саховат ва оқибат ҳақида сўз юритилди.  

Нурота тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан “Жарма” МФЙнинг Оққула қишлоғида “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида 3 гектар ер майдони ободонлаштирилиб, ўзлаштирилди.

Тадбирда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Азат Тасбаев, Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев ва ички ишлар ходимлари яхши ниятлар билан кўчатлар экди.

Мазкур боғда 2000 тупдан ортиқ турли хилдаги мевали дарахтлар, 1000 тупдан ортиқ узум қаламчалари, 5000 тупдан ортиқ тут кўчатлари экилди.

Зарафшон шаҳар 3-сектори ташаббуси билан Саноат техникумида сектор ҳудудини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил қилинди.

Унда 24 та давлат ва нодавлат корхона ташкилот ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўзларидаги 135 дан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.  

Ташкил этилган ярмаркада 10 нафар ишсиз фуқаронинг доимий бандлигини таъминлаш учун корхона, ташкилот ва муассасаларга йўлланмалар берилди. 6 нафар фуқаронинг касб-ҳунарга ўқитиш учун ҳужжатлари расмийлаштирилди. 13 нафар ишсиз фуқаролар эса апрел ойида ташкил этиладиган вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш учун рўйхатга олинди.

А.Бўриев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда