Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навбаҳор туманидаги Юқори Бешработ маҳалласига ташриф буюриб, ушбу ҳудудда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастур доирасида ҳудуддаги 34-умумтаълим мактаби биносининг реконструкция ишлари, маҳалланинг маъмурий биноси қурилиши, 17 километр узунликдаги ички хўжалик йўллари таъмирланиши, ичимлик суви тармоқлари тортилиши режалаштирилган.

Шунингдек, маҳаллада 7 та трансформатор янгиланиб, 15 та эҳтиёжманд оила учун газ баллонлари бепул тарқатилади. 33 дона тунги ёритиш чироқлари ва 2 та замонавий чиқинди контейнери ўрнатилади. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида 1 та йирик савдо мажмуаси ҳамда 3 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилади.

Учрашувда ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Якунда вилоят раҳбари маҳалла аҳлининг норозилигига сабаб бўлаётган чиқинди полигонидаги ҳолатни ўрганди, камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, ҳудудда санитария ҳолатини яхшилаш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берди.

Ҳиндистоннинг халқаро муносабатлар мавзуларини ёритувчи электрон нашри diplomacyindia.com (http://diplomacyindia.com/) ўз саҳифаларида ҳиндистонлик врач Фурқан Аҳмаднинг Навоий вилоятидаги сурункали гепатит касаллиги билан оғриган беморларни тиббий кўрикдан ўтказгани ҳақида мақола эълон қилди.

Вирусли гепатит ўткир юқумли хасталик бўлиб, жигар ҳужайраларини зарарлайди ва инсон ҳаётига хавф солади. Дунё бўйича гепатитнинг В ва С тури кенг тарқалган бўлиб, гепатит В ўз вақтида аниқланиб, даволанмаса, жигар циррози ва жигар саратони каби оғир касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Шу боис ҳам Ўзбекистонда ушбу хасталикнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан “Кредит қарздорлигини ундириш бўйича судга мурожаат қилиш тартиби” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда барча туманлараро (туман) судлар раислари, судьялар, Марказий банкнинг вилоят Бош бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, тижорат банклари вакиллари шунингдек, видеоконференцалоқа орқали Самарқанд, Сурхондарё ва Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари иштирок этди.

Семинарда кредит қарздорлигини ундириш бўйича судга мурожаат қилиш тартиби, аризаларни тайёрлаш намуналари, ишларни суд буйруғи тартибида кўриш афзалликлари ва суд буйруғини ижрога қаратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида банклар томонидан берилган кредитлар юзасидан суд буйруғи тартибида ариза бериш тўғрисида келишиб олинди.

Кармана тумани ҳокими Фахриддин Умаров тегишли масъуллар иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Унда фуқаролар субсидия асосида уй-жой олиш, таъмирталаб уй-жойларни таъмирлаш, соғлигини тиклаш мақсадида моддий ёрдам бериш, имтиёзли кредит ажратиш, бандлик масалаларида мурожаат қилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан йўлланган йигирмага яқин мурожаатнинг 6 таси жойида ҳал этилди, 6 таси бўйича жойига чиқиб, ўрганган ҳолда ижобий томонга ҳал этиш борасида масъулларга топшириқ берилган бўлса, қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Абдували Бўриев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда