“Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

"НКМК жамғармаси" ДМ Навоий ҳудудий бошқармаси "Металлург" санатория-профилакториясида Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан эълон қилинган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  

Таъкидланганидек, юртимизда ҳам тинчлик, динлар ва конфессиялараро мулоқотни ўрнатиш, миллатлар ва эллатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Ҳозирда бағрикенгликка оид 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Жумладан, 1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” эълон қилинган эди. Ҳозирда ушбу кун бутун дунёда “Ҳалқаро бағрикенглик куни” сифатида кенг нишонланади.  

Бугунги кунда "Металлург" санатория-профилакториясида турфа миллат вакиллари бир оила вакилларидек меҳнат қилиб, кўпмиллатли дам олувчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.  

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда

Навбаҳор туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Кўчат экиб боғ ярат" шиори остида кўчат экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.  

Бугунги кунда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан Фарғона вилоятининг Қува туманидан 25 мингта турли хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари олиб келинди.  

Тумандаги барча маҳаллаларда фаолият юритувчи ишчи-ходимлар ва аҳоли хонадонларига ушбу олиб келинган кўчатлар экилиши учун тақсимланди. Ушбу хайрли ташаббус босқичма-босқич давом эттирилмоқда.  

Ўзаро ҳамкорлик самара беради

Учқудуқ туман суди биносида туман иқтисодий суди, жиноят ишлари бўйича туман суди, фуқаролик ишлари бўйича туман суди ва Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими томонидан суд ҳужжатларининг самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Унда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 ноябрь куни қабул қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, суд ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.  

Тадбирда сўзга чиққанлар суд ҳокимияти органлари ва Бюро органлари ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатиш, ҳар бир қайтарилган ижро ҳужжатлари замирида фуқаро ва тадбиркорларнинг, қолаверса, давлат ва жамият манфаатлари ётганлигини инобатга олиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва суд қарорларининг ўз вақтида ва сўзсиз ижро этилишини таъминлаш чораларини кўриш лозимлиги хусусида тўхталди.

Агроинспекция аралашгач, фермерлар мурожаати ижобий ҳал этилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекциясининг Кармана туман бўлими томонидан фермер ва тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилиб, уларга амалий кўмак бериб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Инспекция туман бўлимига 4 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг учтаси қаноатлантирилган бўлса, биттаси тегишлилиги бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлимига юборилган.

Хусусан, туманда фаолият юритиб келаётган “Аҳмад”, “Ғолиб” ва “Аҳмад Санжар орзуси” фермер хўжаликлари билан “Кармана ипак қурти уруғи” масъулияти чекланган жамияти ўртасида пилла хомашёси етиштириб бериш учун тузилган шартнома шартлари фермерлар томонидан ўз вақтида бажарилган бўлсада, МЧЖ томонидан фермерларга жами 29,5 миллион сўм пул маблағлари тўланиши кечиктириб келинган. Фермерларнинг мазкур ҳолат бўйича қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, Инспекция туман бўлими томонидан 29,5 миллион сўм пул маблағлари фермер хўжаликларига тўлиғича ундириб берилди.

Абдували Бўриев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда