“Навоий вилояти ҳокими олимпиадаси”да енгил атлетика бўйича ғолиблар аниқланди
Навоий вилоятида ёшлар ўртасида спортни кенг оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда уларни юқори натижаларга эришишга рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари доирасидаги спорт тадбирлари изчил давом этмоқда.
Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” ўйингоҳида мазкур мусобақаларнинг енгил атлетика тури бўйича “Навоий вилояти ҳокими олимпиадаси” баҳслари бўлиб ўтди.

Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этилган саралаш босқичларида муваффақият қозонган 13-14 ёшли спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этди.


Мусобақалар якунида энг яхши натижаларни қайд этган ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири