Алишер Навоий адабий мероси ҳар бир давр учун тарбия ва намуна манбаидир. Мутафаккир олимнинг бадиий асарларини ўқиш, уқиш, мағзини чақиш инсонга олам-олам маънавий озуқа беради, тафаккурни бойитади.

Навоий ижодида, асарларида адл – адолат масалалари ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилди:

– Алишер Навоий 5 ярим аср аввал, биздан анча узоқ даврда яшаган, деган фикр хаёлимизга келадию аммо унинг шеърияти, ижоди, фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, биз ўзимизни Алишер Навоийда кўрамиз, Алишер Навоийни эса ўзимизда кўрамиз.

Алишер Навоий шеъриятида учта жиҳат алоҳида бўртиб кўринади. Яъни, жамиятни адолатли бошқариш, адолатли муҳитни яратиш билан боғлиқ бўлган фиқҳ – ҳуқуқ, фақиҳ – ҳуқуқшунос ва адл – адолат тушунчаларидир.

“Назм-ул жавоҳир” асарида шундай шеър бор:

Қолғон киши касби илмдин заҳмат аро,

Фиқҳ ўргансун саъй ила ул меҳнат аро,

Илм ичра шараф фиқҳда бил нисбат аро-

Ким, сарвар эрур фақиҳ бу уммат аро.

Яъни, ҳар бир инсон ҳуқуқни ўрганса, ўз ҳуқуқини билса, ҳуқуқшуносга айланади. Ҳуқуқшунос эса жамиятнинг сарвари, энг илғор вакили, деган фикрни билдиради.

Шу билан бирга, Навоий шеъриятида “адл уйи”, “адл бўстони”, “адл эшиги”, “адл қуёши”, “адл қонуни” сингари адл – адолат тушунчаси билан боғлиқ иборалар кўп қўлланилганини кўришимиз мумкин. Умуман, адолат тушунчаси унинг асарларида кенг қўлланилган ва биринчи ўринларда намоён бўлади.

Бу янгиланган Конституциямизда ўз аксини топган ижтимоий адолат принциплари билан ҳамоҳангдир. Демак, бу Навоийнинг нафақат шеърияти, балки ижтимоий адолатга асосланган, тенг ҳуқуқли жамият қуришда унинг тафаккури ва қарашларини давом эттирувчи авлод сифатида дунёга юз тутишимизни англатади.

Алишер Навоий – миллат тарбиячиси. У ҳар бир инсоннинг ўз тафаккурини, фикрини равон тилда баён қилишини орзу қилган буюк инсон ҳисобланади. Навоий ўзбек тилининг мустақил ва бой тил сифатида дунёга келишида ҳам жуда кўп меҳнат қилди. Улкан бадиий-адабий мероси билан ўзбек тилини бизга мерос қилиб қолдирди. Шунинг учун Алишер Навоийнинг ҳар байтини ўрганиш ва маъносини чақиш ҳамда унинг аҳамиятини ёш авлод онгига сингдириш бизнинг вазифамиздир.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3DTyfe91cN8" title="Navoiy ijodida adolat mezonlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова,

Нишон Абдувоитов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий ижодида адолат мезонлари (+видео)