Навоий ИЭСда 650 МВтли янги қувват барпо этилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Навоий иссиқлик электр станцияси”да қуввати 650 МВт бўлган учинчи буғ-газ қурилмасини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳаси изчил амалга оширилмоқда.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 786,7 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа доирасида қурилаётган замонавий энергетика объектининг йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 4 миллиард 786 миллион киловатт-соатга тенг бўлиши кўзда тутилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги буғ-газ қурилмаси ишга туширилгач, йилига қарийб 870 миллион куб метр табиий газ тежалади.
[gallery-30039]
Айни пайтда қурилиш майдонида ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Лойиҳани амалга оширишда Япония ва Туркия компаниялари мутахассислари билан бир қаторда маҳаллий кадрлар ҳам иштирок этмоқда.
Қурилиш-монтаж ишларини жорий йил якунига қадар якунлаб, қурилмани фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА