Навбатдаги кенгаш йиғилиши
Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда Кенгаш аъзолари қатнашди ва 2025 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширган ишлари сарҳисоб қилинди.
Йиғилиш давомида партиянинг жойлардаги фаоллиги, экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик назорати, ёшлар билан ишлаш, депутатлик гуруҳлари фаолияти, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар каби йўналишлар бўйича бажарилган ишлар чуқур таҳлил қилинди.

Шунингдек, Кенгаш йиғилишида ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Кенгаш аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритилди. Йиғилиш якунида партия фаолиятини янада такомиллаштириш, жамоатчилик билан мулоқотни кучайтириш, экологик маданиятни ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Раҳимов иштирок этди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.