Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала маркази Малака ошириш институтида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсларида таҳсил олган 350 нафарга яқин тингловчиларнинг битирув тантанали маросими бўлиб ўтди.
Унда вазирлик ва институт раҳбарияти, кафедра, цикл, бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янгича тизимини яратилганлиги, ички ишлар органларини эл-юртимизнинг ишончи ва меҳрини қозонган, том маънода халқпарвар тизимга айлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Ички ишлар органлари салоҳиятини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг она юртга меҳри ва садоқатини оширишга Ўқув-дала марказидаги ўқув жараёнларида алоҳида эътибор қаратилганлигини эътироф этилди.
Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастури асосида фуқароларга қонун доирасида хизмат кўрсатиш, турли қалтис вазиятларда рухий барқарор бўлиш, тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни қўллаш, ўқ отар қуроллардан моҳирона фойдаланиш бўйича кўникмалар шакллантирилди. Институтда олган билим ва кўникмаларни келгусида она Ватан равнақи, халқ тинчлиги, фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга сафарбар этилиши тўғрисида тингловчиларга тилаклар билдирилди.
Тантанали тадбирда ўқув дастурлар талабларини тўлиқ ўзлаштириган якуний синов-имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, ўқув курси давомида ўзининг касбий, билимларини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга интилиб, юқори кўрсаткичларга эришгани ва намунали хулқи учун бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/QqHNLqx17eE" title="Navbatdagi bitiruv tadbiri bo‘lib o‘tdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА