Жорий мавсумдаги мамлакат чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси 2024 йилга оид статистик маълумотлари кўпчиликни қизиқтириши табиий.

“Лочинлар” суперлигада республикамизнинг энг кучли учта жамоасидан бирига айланиши замирида, албатта, вилоят ҳокимининг амалий кўмаги, қолаверса, клуб раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби ва ўйинчиларнинг катта меҳнати самараси бор.

Клуб матбуот хизматининг қайд этишича, наманганлик футболчилар суперлига баҳсларида рақиблар дарвозасига 42 та гол урган. Уларга 14 нафар футболчи муаллифлик, 10 нафари эса ҳаммуаллифлик қилган. Шунингдек, 10 нафар жамоа аъзоси ҳам дарвозаларга тўп киритиб, ҳам голларга ассистентлик вазифасини бажарган.

Голлардан саккизтаси пенальтидан, жарима зарбалари, шунингдек, рақиб футболчилари ёки дарвозабонлари, баъзи ҳолатларда эса дарвоза устуни ёки тўсинидан қайтган тўплардан урилганлигини таъкидлаш лозим.  

“Навбаҳор”нинг голларига муаллифлик ва ассистентлик қилган футболчиларнинг  рўйхати қуйидагича шаклланди. Тома Табатадзе – 10 та гол, 2 та узатма. Жамшид Искандаров – 7 та гол, 4 узатма. Сияваш Ҳақназари – 5 та гол, 2 та узатма. Жамшид Болтабоев – 3 та гол, 2 узатма. Русланбек Жиянов – 1 та гол, 4 та узатма. Йован Жокич – 4 та гол. Саидазамат Мирсаидов – 2 та гол, 2 та узатма.

Шу ўринда, миллионлар ўйини ихлосмандлари эътиборини “Навбаҳор”нинг якунланган мавсумда пенальтилар борасидаги рақамларига қаратмоқчимиз. Жорий мавсумда учрашув ҳакамлари томонидан “Лочинлар” дарвозасига тўртта ўйинда 11 метрли жарима зарбаси белгиланди.

“Лочинлар” дарвозасига сафарда “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Олимпик” ва Наманганда эса “Бунёдкор” жамоаларига қарши кечган ўйинларда пенальтилар белгиланди ҳамда ушбу пенальтиларни Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”), Лупчо Дориев (“Сўғдиёна”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Бунёдкор”) ва Фарруҳбек Мухторов (“Олимпик”)лар аниқ амалга оширди.  

Ҳакамлар томонидан “Навбаҳор” фойдасига тўққизта 11 метрли жарима зарбаси белгиланди ҳамда улардан бештасини грузиялик легионер Тома Табатадзе, учтасини миллий терма жамоамиз аъзоси Жамшид Искандаров аниқ амалга оширди. Яна битта 11 метрли жарима зарбасидан эса Тома Табатадзе фойдалана олмади.  

Ҳакамлар “Лочинлар”нинг ўз майдонидаги “Динамо” (1-тур, 3:1), “Сурхон” (4-тур, 2:2), “Қизилқум” (12-тур, 0:0), “Бунёдкор” (16-тур, 2:2) ва “Андижон” (26-тур, 3:3), сафар беллашувларидаги “Бунёдкор” (3-тур, 2:2), “Сўғдиёна” (7-тур, 2:1 ҳисобида жамоамиз ғалаба қозонган), “Нефтчи” (21-тур, 2:2) ҳамда “Қизилқум” (25-тур, 5:1 ҳисобида жамоамиз ғалаба қозонган) жамоалари билан кечган ўйинларида рақиблар дарвозасига пенальтилар белгилади. “Навбаҳор” жамоаси ушбу учрашувлардан учтасида ғалаба қозонган бўлса, қолган ўйинларда дуранг натижалар кузатилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навбаҳор”: йил сарҳисоби