Навбаҳор Ҳамидова чорак финалга чиқди
Тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт тадбири кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.
Бокс бўйича аёллар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Навбаҳор Ҳамидова 66 килограммгача вазн тоифасида Морелле Маккейн (АҚШ) билан рақобатлашди. Ушбу беллашувда чарм қўлқоп устамиз зафар қучиб, чорак финалга чиқди.
Шу тариқа нимчорак финал босқичидан муваффақиятли ўтган Навбаҳор Ҳамидов ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган баҳсда Хитой Тайпейи вакили Чин Ниен Ченга қарши рингга кўтарилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА