Қаршининг «Насаф» ва Гонконгнинг «Ли Ман» жамоалари ўртасидаги ОФК кубогининг финал босқичига чиқиш учун ўтказилган ўйин ниҳоясига етди.

Ҳамюртларимиз 1-бўлимда ишончли ҳаракат қилди ва ҳисобни 2:0 га етказди. Аммо гонконгликлар 2-бўлимда гўёки “ўйғонишди”.

“Насаф” давозаси олдидан “бахт излаши” ўз самарасини берди. Аввалига 47-дақиқада ҳисобни қисқартиришган бўлса, 65-дақиқадаги петальти таблодаги кўринишни 2:2 га олиб келди.  

Қўшимча бўлимда Қарши жамоаси ғалабага бўлган иродасини намойиш этиши ва Калудеровичнинг ўзига хос зарбаси “Насаф”нинг ғалабасини таъминлади.

Айтиш лозимки, Рўзиқул Бердиев шогирдлари бундан ўн йиллик олдинги натижани такрорлашди. Яъни, иккинчи марта ОФК кубогининг финал ўйинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.  

ОФК кубоги. Яримфинал.

«Насаф» - «Ли Ман» (Гонгконг) – 3:2

Голлар: Фернандо Ресио (автогол) - 4', Ҳусайн Норчаев - 26', Андрия Калудерович - 105' – Живанилтон - 47', Хосе Анхель Мартин - 65' (пенальти)

Т. Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Насаф ОФК кубоги финалига чиқди ва ўн йиллик натижани такрорлади