Наманганнинг янги “Гўзал” кўчаси
Наманган шаҳрида “Гўзал” номли янги кўча фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа қиймати 10,5 миллиард сўмни ташкил этган мазкур объектда жорий йилнинг 23 июнидан буён йўл қурилиши ишлари амалга оширилаётган эди.
[gallery-3269]
Ҳозирга қадар 1,5 километр асосий йўл асфальтланиб, йўл чизиқларини чизиш ишлари якунланди. Айни пайтда бу жойда яшил йўлак ва пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда.
Объект қурилиши 25 августда тўлиқ фойдаланишга топширилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА