Наманганнинг моҳир рассомлари кўргазмаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида давом этаётган 63-Халқаро гуллар фестивали доирасида вилоят рассомларининг рангтасвир кўргазмаси ва санъат асарлари савдоси ташкил этилди.
Фестиваль иштирокчилари ва санъат шайдолари жам бўлган кўргазмада санъат асарларидан завқу шавқ олганлар сафи кенг бўлди.
[gallery-17778]
Кўргазма очилишида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов қатнашди.
Тадбирда таъкидланганидек, 2023 йил давомида тасвирий ва амалий санъат соҳасини ривожлантириш мақсадида вилоятда Бадиий ижодкорлар уюшмаси билан ҳамкорликда тасвирий санъат йўналишида халқаро, республика, маҳаллий миқёсдаги 49 та тадбир ўтказилган бўлса, 2024 йилда улар сонини 80 дан ошириш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА