Наманганлик ёшлар муваффақияти
Фестиваль ғолиби Аҳрормирза Раҳмонов жорий йил сўнггида Испанияда ўтказиладиган тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этади.
“World Art Games” шиори остида ўтказилган ва дунёнинг 120 давлатидан иқтидорли ёшлар иштирок этган мазкур танловда Наманган шаҳридаги 1-Давлат ихтисослашган умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Аҳрормирза Раҳмонов 13-15 ёш тоифасида скрипка ҳамда фортепиано йўналишларида 1-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, ижро маҳорати борасида Наманган шаҳридаги 52-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Севара Уматалиева фортепиано йўналишида, унинг укаси, шу мактабнинг 4-синф ўқувчиси Отабек Уматалиев эса халқ чолғулари прима-рубоб йўналишида 10-12 ёшли тенгдошлари орасида иккинчи ўринга сазовор бўлди.


Фестиваль ғолиби Аҳрормирза Раҳмонов жорий йил сўнггида Испанияда ўтказиладиган тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этади.
Барча ғолиблар Наманган шаҳридаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларидир, деб хабар беради вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.