ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” баҳслари бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил қилинган мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 28 та қизлар жамоаси ўзаро куч синашди.
[gallery-20354]
Натижага кўра, 16-21 ёшлилар ўртасида ғолиблик мезбон жамоага насиб этган бўлса, 22-30 ёшли спортчи қизлар жамоаларидан Тошкент вилояти вакиллари биринчи ўринни қўлга киритди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА