Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида 2024 йил 10 февралда қабул қилинган қарорга асосан 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини жорий йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Мазкур дастурда сиёсатчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга эътиборни кучайтириш ҳамда зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш муҳим устувор вазифа сифатида белгиланган. Айнан Наманган вилоятида сўнгги йилларда бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтиш даркор.

Бугунги кунда Наманган вилоятида истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг 293 минг 231 нафари олий маълумот, 410 минг 524 нафари ўрта махсус, 256 минг 252 нафари умумий ўрта маълумотга эга. Олима аёллар 150, раҳбар аёллар 748, депутат аёллар 60, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳиблари 30 нафарни ташкил қилмоқда. Эътиборлиси, вилоятдаги олима аёлларнинг 20 нафари профессор илмий унвонларига эга. Айни пайтда 400 дан ортиқ аёллар илмий тадқиқот устида изланмоқда.

– Фаол опа-сингилларимизнинг улуши тиббиёт соҳасида – 81 фоиз, олий, профессионал, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида – 72,7 фоиз, иқтисодиёт ва саноат тармоқларида эса 36 фоизни ташкил этмоқда, – дейди Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Яқубова. – Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда раҳбарлик қилаётган аёллар улуши 12,8 фоиз бўлиб, охирги уч йилда аёлларнинг бошқарув соҳасидаги улуши уч фоизга ошганлигини эътироф этиш жоиз. Бу ўз навбатида, вилоятда хотин-қизларнинг жамиятдаги гендер тенглик салмоғи ортиб бораётганлигини англатади.  

Жамиятда хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш натижасида ўрта ва юқори бўғиндаги бошқарувда раҳбар аёлларнинг улуши ўсиб бормоқда. Билимли, ташаббускор ва ҳар соҳада фаол бўлган 954 нафар хотин-қиз давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатмоқда. Қизларни олий таълим олишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар доирасида ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги 150 нафар талаба ёшнинг жами 1 миллиард 31 миллион 946 минг сўм миқдоридаги контракт тўловлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди.

Қувонарлиси, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ, республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси тавсияси билан наманганлик 148 нафар хотин-қиз имтиёзли равишда олий таълим муассасалари талабаси бўлиш бахтига эришди.

Бундан ташқари, Ҳукумат қарорлари билан таъсис этилган имтиёзлар асосида ҳар йили 150 дан ортиқ эҳтиёжманд оиладаги қизлар ва мутахассислиги бўйича беш йиллик стажга эга бўлган 20 дан зиёд хотин-қиз квоталанган параметрлар доирасида тавсиянома асосида олий таълим муассасаларига қабул қилинди.

Вилоятда истиқболли ва сифатли кадрлар захирасини тайёрлаш мақсадида олий таълим даргоҳларини тамомлаган 6 минг 906 нафар аёл-қизнинг 4 минг 94 нафари ишга жойлаштирилди. 2 минг 812 нафар битирувчи қиз эса таълимни кейинги босқичини давом эттириш истагини билдирди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганлик лидер аёллар сони ортмоқда