Наманганда “Заковат” ғолиблари аниқланди
Намангандаги “Янги зиё” маърифат масканида “Заковат” интеллектуал ўйининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 252 нафар ўқувчидан иборат 42 жамоа ўзаро куч синашди.
Барча йўналишларни ўз ичига олган бир-биридан қизиқарли ва мураккаб 48 та савол ўйналган баҳслар муросасиз кечди. Унда ўқувчилар тезкорлик, танқидий ва мантиқий фикрлаш борасидаги билим ва маҳоратини намойиш қилди.
Якунда Поп туманидаги 67-умумтаълим мактабининг “Гексагон” жамоаси биринчи, Тўрақўрғон туманидаги 4-ДИМИнинг “Зиёкор” жамоаси иккинчи, Учқўрғон туманидаги 21-умумтаълим мактабининг “Юксалиш” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
[gallery-13750]
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА