Наманганда ёшлар медиа маркази
Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ёшлар медиа маркази очилди.
“Ёш журналист” нодавлат таълим муассасаси томонидан ташкил этилган марказ энг замонавий медиа жиҳозлари билан таъминланган. Медиа марказда хронометраж, ахборот дастурлари, беш ташаббус доирасидаги мусиқий-маданий кўрсатувлар, асосий хабарлар, эркин мавзулардаги суҳбатлар, брифинг ҳамда матбуот анжуманлари ўтказиш учун мос шароит яратилган.
[gallery-829]
Янги муассаса, аввало, вилоят ёшлари ҳаётини кенг тарғиб қилади. Шу билан бирга, вилоятдаги бошқарма, ташкилотлар учун матбуот анжумани ўтказилишининг асосий макони сифатида хизмат қилади.
Медиа марказ очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Абдураззақов иштирок этди.
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА