Туризм салоҳияти тобора ривожланиб бораётган Наманган яна бир нуфузли фестивалга мезбонлик қилмоқда. Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик паркида анъанавий учинчи халқаро Асал фестивали бошланди.

Мазкур фестиваль кўргазмалари билан танишган Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, республика Туризм қўмитаси бошқарма бошлиғи Муҳайё Ҳайитова сўнгги йилларда мамлакатимизда асаларичилик соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, қолаверса асал етиштиришни оммалаштиришда бу каби фестивалларнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади.

Бу йилги фестивалда водий ва воҳа вилоятлари, Тошкент шаҳри, шунингдек, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Россия Федерациясидан келган 250 дан ортиқ асаларичилар ўз маҳсулотлари кўргазмасини ҳавола қилишмоқда. Улар учун хиёбон ҳудудида 150 павильон ташкил этилган.

Мўътадил иқлим ҳукм сурадиган, тўрт фасл мужассам гўзал юртимизда асал етиштиришнинг истиқболи беқиёс. Заминимизда фойдали ҳашарот – асаларилар учун битмас-туганмас, хилма-хил манбалар мавжуд. Шу нуқтаи назардан ушбу халқаро асал фестивалида ўзимизда ва хорижда етиштирилган асал маҳсулотларининг ноёб кўргазмаси барчага манзур бўлмоқда.

– Асал фестивалида мунтазам равишда иштирок этиб келаман. Бу сафар ташкилотчилар иштирокчиларни кутиб олишдан тортиб, савдо кўргазмаларини ташкил этишгача бўлган жараёнларга ҳар қачонгидан пухта тайёргарлик кўришибди, – дейди Қирғиз Республикаси Жалолобод вилояти асал етиштирувчилар уюшмаси раиси Аҳмаджон Мавлонов. – Айтиш мумкинки, халқаро фестиваль асал етиштириш баробарида асаларичилик ҳунармандчилиги буюмларини тайёрлаш каби илм ва ҳунар уйғунлашган ўзига хос мактаб, ҳамкорлик майдони сифатида муҳим роль ўйнайди. Жалолободда икки мингдан ортиқ асаларичилар бўлиб, уларнинг 170 нафари уюшмамиз атрофига бирлашган. Бизнинг юртда асал етиштиришда ўзига хос тажриба тўпланган. Лекин унинг оммалаштиришда наманганлик ҳамкасбларимиздан ўрганса арзийдиган жиҳатлар кўп. Шу маънода, фестиваль баҳона икки томонлама фикр ва ўзаро тажрибалар алмашиш имкони туғилади.

Таъкидлаш жоиз, республикамизнинг асал ва асаларичилик жадал тараққий этган Наманганда бу борада олиб борилаётган салмоқли ишлар натижасида бол етиштириш ҳамда уни хорижга сотишда юксак натижаларга эришилмоқда. Давлатобод тумани Гулобод маҳалласи асаларичиликка ихтисослаштирилган ҳудудга айлантирилди. Маҳаллий ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Асал маркази барпо этилиб, асаларичилар учун зарур шароитлар яратилди.

Эътироф этиш лозимки, айни пайтда Наманган вилоятида 4 минг 590 нафар асаларичи томонидан 348 минг асалари оиласи парвариш қилиб келинмоқда. Жорий йилнинг ўтган ўн ойи давомида 4 минг 200 тонна маҳсулот етиштирилиб, бу борада кўрсаткичи 10-12 фоизга ошди.

Эътиборлиси, йилига мамлакат ҳудудидан экспортга чиқадиган асалари пакетларининг 58,5 фоизи Наманган вилояти улушига тўғри келади. Жумладан, жорий йилда республикамиздан 171 минг дона асалари мажмуи экспорт қилинган бўлса, шунинг 100 минг донаси вилоят ҳиссасига тўғри келади. Биргина шу йилнинг ўтган даврида Қозоғистонга 17 минг 280 та асалари оиласи экспорт қилинди.

– Асаларичилик менга катта авлодлардан мерос. Олти ёшимда Абдулқаюм бобомга ҳавас қилиб, асал етиштиришга меҳр қўйганман. Кейинчалик устозим Қутбиддин Қаҳҳоровдан бол сир-асрорларини қунт билан ўрганишга интилдим, – дейди Наманган шаҳридаги моҳир асаларичи, фестиваль қатнашчиси Бурҳонжон Сатторов. – Айни пайтда икки ўғлим ва саккиз набирам билан бирга оилавий шуғулланмоқдамиз. Асалари пакетларини нафақат вилоятимизда балки Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари, қолаверса Россия Федерациясининг Оренбург ва Самара шаҳарларида ҳам парваришлаймиз. Ҳозирга қадар йигирмага яқин шогирд етиштирдим. Яна ўндан ортиқ ёшга ҳунаримни улашмоқдаман. Асалга меҳр қўйган, асаларичиликка қалб қўърини берган инсон асло камлик кўрмайди. Шу йилнинг ўзида асал етиштириш ҳисобига 100 миллион соф даромад топдик.

Уч кун давом этадиган фестиваль доирасида асаларичиликка бағишланган илмий-амалий анжуман, соҳа мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, профессионал ва ҳаваскор иштирокчилар ўртасидаги танловлар, турли спорт мусобақаси ҳамда кўнгилочар концерт дастурлари ўтказилади. Байрам тадбирларига 10 мингга яқин маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ташрифи кутилмоқда.

Оқилхон Дадабоев, Муҳаммадали Қамбаров (сурат), ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда халқаро Асал фестивали бошланди