ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг мамлакат босқичи бошланди.
Мусобақа давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
[gallery-20224]
Маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳрат Алиев, спорт вазири маслаҳатчиси Шариф Мўминжонов, Республика ёшлар ишлари агентлиги директори биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова, Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник Ҳамидулла Маматов иштирок этиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган спортчи хотин-қизларга омад тилади.
Бугун Янги Наманган туманида жойлашган “Паҳлавон” спорт мажмуасида мусобақанинг қизлар ўртасидаги “А” лига бўйича баҳсларига старт берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА