Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида тафаккур ва билимлар синови, таълимда истеъдодлиларни аниқлаш, ўғил-қизларнинг билимларини синашда муҳим мезон бўлган фан олимпиадасининг вилоят босқичига старт берилди.

Физика, математика, информатика, биология, кимё фанлардан ўтказиладиган билимлар баҳси иккита йўналиш, яъни ёзма ва тест синовларидан иборат бўлади. Олимпиаданинг шаҳар ва туманлар босқичларида 9-, 10-, 11-синфлардан жами 18 минг ўқувчининг билимлари синовдан ўтказилган эди.

– Кучлилар ичидан энг кучли деб топилган 817 ўғил-қиз навбатдаги, Республика босқичида иштирок этиш учун куч синашмоқда, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, иқтисод фанлари номзоди Рустамжон Исроилов. – Аниқ ва табиий фанлар бўйича ўрин олган 11-синф ўқувчилари олимпиаданинг якуний босқичида баҳсга киришади.

Танлов жараёнида очиқлик, шаффофлик, холислик ва адолат тамойиллари бош мезон сифатида белгилаб олинган. Шу боисдан ҳам олимпиада ташкилий қўмитаси аъзолари томонидан ушбу муҳим жиҳатларга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг вилоят босқичи бошланди