Наманганда таълим жараёнлари бугундан бошланди
Ҳҳудудлардаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилди.
Айни шундан келиб чиққан ҳолда, бугун – 2023 йил 11 январидан Наманган вилоятидаги 5 та олий ўқув юрти, 63 та техникум, коллеж ва касб-ҳунар мактабларида ўқишлар бошланиши белгиланди.
Вилоятдаги 686 та умумтаълим мактабида, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ўқиш бугундан бошланди. Айрим ҳудудлардаги 24 та мактабда эса таълим жараёни босқичма-босқич бошланади.
ЎзА