Наманганда шонли тарих ва бой анъаналарни ёш авлодга етказиш ва соҳада тўпланган илғор тажрибаларни кенг тарғиб этиш мақсадида вилоят ИИБ томонидан “Жасорат” музейи ташкил этилди.

Музейдан вилоят ички ишлар органларининг ташкил этилишидан, ҳозиргача бўлган фаолияти акс этган экспонатлар жой олган. Тегишли маълумотлар замон талабларига мос равишда рақамли технологиялар асосида, яъни “QR” код орқали ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги аудиоёзув орқали тақдим қилинади.  

Музейга ташриф буюрувчилар замонавий ва қулай видео-зал орқали Наманган вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларининг тарихи, бугунги кундаги фаолиятига оид видеолавҳалар ҳамда ҳужжатли маълумотлар билан танишиш имконига эга бўлади.

“Жасорат” музейи янгича замонавий қиёфада ва рақамли технологиялар асосида ташкил этилган, унга нафақат ходимлар ва соҳа фахрийлари, балки барча фуқаролар, мактаб ўқувчилари ҳам келишлари мумкин.

Рақамли музейнинг очилиши тантанали маросимга айланиб кетди. Унда бошқарма раҳбарияти, шаҳар, туман ИИБ ходимлари, 150 дан зиёд фахрийлар, академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда соҳага дахлдор муассаса вакиллари қатнашди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда рақамли музейи очилди