Наманганда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда “Тараққиёт стратегияси” маркази, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.
Унда давлат дастурлари ва стратегик режалаштириш ҳужжатларини амалга ошириш жараёнида маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини кенгайтириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбарияти ва масъул ходимлари, халқ депутатлари, Кенгаш котибияти ва адлия бошқармаси вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
[gallery-30975]
Мулоқот давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрни, давлат дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.
Куннинг иккинчи ярмида Наманган вилояти ҳокимлигида давлат дастурлари ижроси учун масъул ахборот-таҳлил гуруҳи ва бошқа бўлинмалар ходимлари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ҳудудда амалга оширилиши, уларнинг ижросини ўрганиш ва таҳлил қилиш масалалари муҳокама этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА