Наманганда мақом ижрочилари беллашуви бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти мусиқали драма театрида III Халқаро мақом санъати анжумани доирасида ўтказилаётган республика танловининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Танлов давлатимиз раҳбарининг мақом санъатини ривожлантириш, миллий мусиқа меросини асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишга қаратилган қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
Очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуритдинов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, профессор, Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли бадиий раҳбари Абдуҳошим Исмоилов ҳамда соҳа вакиллари иштирок этди.
[gallery-29822]
Тадбирда сўзга чиққанлар мақом санъатининг миллий маданиятимиз ва маънавий ҳаётимиздаги ўрни, уни асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва ёш авлодга етказишнинг аҳамиятига тўхталди.
Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сараланган иқтидорли ижрочилар иштирок этмоқда. Уларнинг чиқишлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.
Танловнинг асосий мақсади мақом санъатининг бой анъаналарини кенг тарғиб қилиш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва миллий мусиқа мактабларини янада ривожлантиришдан иборат.
Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб тақдирланади. Энг яхши иштирокчилар III Халқаро мақом санъати анжумани тадбирларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА