Наманганда кучли волейболчилар сараланди
Аввал хабар берганимиздек, Наманганда 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган қиз болалар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати баҳслари якунига етди.
Ўзбекистон волейбол федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, 2005-2006 йилларда туғилганлар ўртасидаги мусобақаларда совринли ўринларни Наманган, Хоразм ва Тошкент вилояти қизлар жамоалари эгаллади.
2007-2008 йилда туғилган қизлар ўртасидаги муросасиз ўйинлар натижасига кўра эса Андижон вилояти жамоаси 1-ўрин, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Самарқанд жамоаси қизлари кейинги ўринлардан жой олди.
Чемпионат ғолиб ва совриндорлари, мусобақанинг энг яхши волейболчилари муносиб тақдирланди.
ЎзА