Наманганда китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган ярмарка ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармасида «Фарзандларимизга китоб совға қилайлик!» шиори остида китоб ярмаркаси ташкил этилди.
[gallery-30389]
Унда бошқарма, Наманган шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда Ижтимоий инспекция вилоят бошқармаси ходимлари ўзлари ва фарзандлари учун турли бадиий ва илмий-оммабоп китобларни харид қилди.
Таъкидланганидек, бошқарма тизимида ҳар жума куни ўтказиб келинаётган маънавий-маърифий тадбирлар ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, мутолаага қизиқишни ошириш ва маънавий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА