Наманганда 1000 ўринли замонавий хусусий мактаб фойдаланишга топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда кенг нишонланаётган байрам тадбирлари доирасида Наманган вилоятида аҳоли учун муҳим аҳамиятга эга қатор ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда.
Шундай лойиҳалардан бири Янги Наманган туманининг Меҳнатобод маҳалласида барпо этилган «NOVDA SCHOOL» хусусий мактабидир. Қиймати 8 миллиард сўм бўлган мазкур замонавий таълим муассасаси 1000 нафар ўқувчига мўлжалланган.
[gallery-31184]
Уч қаватли, замонавий архитектура ечимлари асосида қурилган мактабда таълим олиш учун барча зарур шароитлар яратилган. Унда замонавий жиҳозланган синф хоналари, ошхона ҳамда узоқ ҳудудлардан қатнаб ўқийдиган ўқувчилар учун ётоқхона мавжуд.
Мактабнинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими барчани Мустақиллик байрами билан самимий қутлаб, ушбузамонавий таълим муассасаси ёш авлоднинг сифатли билим олиши, уларнинг иқтидори ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилишини таъкидлади.
Янги таълим муассасасининг фойдаланишга топширилиши Наманган вилоятида аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган бунёдкорлик ишларининг яна бир амалий ифодаси бўлди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА