Наманган йўллари янада равон бўлади
Наманган вилоятида жорий йилда қарийб 2000 километр йўл шағалланиши, асфальтланиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирга қадар ушбу ишларнинг 70 фоизи бажарилди.
[gallery-3198]
Режага мувофиқ, ички хўжалик йўлларининг 338 километри асфальтланиши, 616 километри шағалланиши белгиланган. Бундан ташқари, умумий фойдаланишдаги халқаро, давлат аҳамиятига молик бўлган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, тўла таъмирлаш, жорий таъмирлаш, сақлаш ишлари олиб борилади.
Косонсой туманида айни кунларда амалга оширилаётган йўлсозлик ишларига 200 га яқин ишчи ва 50 дан ортиқ йўл қурилиш машинаси жалб қилинган, - дейди вилоят автомобиль йўлларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Акрамжон Ҳамдамов. – “Обод қишлоқ” дастури доирасида туманнинг Жар маҳалласида 2,5 километр, Ровот маҳалласида 3,6 километр, туман бўйича 12 километр ички йўл асфальтланади. Ҳар икки маҳаллада мос равишда 17,5 ва 22,4 километр тупроқ йўл шағалланади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА