Наманганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида жорий йил 22 майдан 5 июнига қадар Наманган шаҳрида халқаро “Гуллар фестивали” бўлиб ўтади. Фестивал ҳафталиги доирасида гулларга бурканган автомобиллар паради, модалар ҳафталиги, эстрада юлдузларининг концерт шоу дастурлари, спортчиларнинг чиқишлари ва маҳорат сабоқлари, профессионал дизайнерларнинг гала шоуси, “Камолиддин издошлари” республика кўрик танлови, “Очиқ осмон остида” концерт дастурлари ва бошқа кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Наманган – гуллар шаҳри. Ҳар бир кўча, ҳовли гуллар билан безатилади.  Хонадон эгалари махсус тувакларда ва гулзорларда ўзларининг гулларини етиштиради. Вилоятда гулчилик соҳасини ривожлантириш учун Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан барча шароитлар яратиб берилган. 

Шаҳарда гулларнинг янги навларини яратиш, уларни клонлаш ва турларини хилма-хил қилиш бўйича ўз лабораториясига эга бўлган Гулчилар ассоциацияси ташкил этилган. Ушбу фестивал доирасида махсус ер участкалари ажратилиб, зарур инфратузилма яратилди. Бу ерда иссиқхона хўжаликларида наманганлик гулчилар мингдан зиёд бир йиллик, кўп йиллик ва бошқа турдаги хилма-хил гулларни парваришламоқда.

“Гуллар фестивали – 2022” доирасида байрам тантаналари З.М.Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида нишонланади. Бу ерда фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда ҳукумат вакиллари, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари, чет эллик меҳмонлар, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашади. Бу йил 61- “Гуллар фестивали”ни нишонлаётган Наманган шаҳри ҳар йили дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан сайёҳлар ва ОАВ вакилларини қабул қилади. 

Иштирок этувчилар сони йилдан йилга кўпаймоқда. Шуни инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимият байрам тадбирларини яқин атрофдаги боғлар, хиёбонлар ва майдонларга ҳам ўтказиб фестивал кўламини кенгайтирди. Байрам доирасида З.М. Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 10 миллиондан ортиқ гуллар экилган бўлиб, шаҳар бўйлаб экилган гуллар билан ҳисоблаганда 25 миллион донани ташкил этади. 

Байрам тадбирида тажрибали гулчилар, гулларни етиштириш ҳаваскорлари ҳам иштирок этади. Ландшафт дизайн мутахассислари ўз санъат намуналарини намойиш қилади. Шунингдек, экибана ва гулдаста усталари беллашади. Иштирок этиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар дизайннинг ўзига хослиги ва гулларни безаш маҳорати бўйича рақобатлашади. 

Танлов ғолиблари фестивал якунида қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Учта номинация ғолиблари “Ласетти” автомашинаси, кейинги ўринлар ғолибларига пул ва қимматбаҳо совғалар топширилади. 

Ёпилиш маросими Наманган шаҳрининг Афсоналар водийси маданий-кўнгилочар боғида бўлиб, эстрада юлдузлари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган шаҳри анвойи гуллар оғушида