Нафсининг қули – ҳожасининг айтганини бажаришга маҳкум!
Инсон – пул топишнинг осон йўлидан боришни истадими, моддий бойлик, текин даромад орттириш ҳаёт йўлининг асосий мезонига айланади ва шу кундан бошлаб нафсига қуллик қилиш учун бўйин беради.
Инсон – пул топишнинг осон йўлидан боришни истадими, моддий бойлик, текин даромад орттириш ҳаёт йўлининг асосий мезонига айланади ва шу кундан бошлаб нафсига қуллик қилиш учун бўйин беради.
Ўз нафсининг қулига айланган бундай кимсалар, унга келтирадиган даромад ўз юртдошлари ва ҳатто жон-жигарлари саломатлигига путур етказиши мумкинлигини билсалар ҳам бу йўлдан қайтишлари амри-маҳол бўлади. Чунки...
Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг “Сирдарё” чегара божхона пости орқали қора жомадон кўтариб Қозоғистондан кириб келган фуқаро божхона ходимларида шубҳа уйғотди.
Ушбу Ўзбекистон фуқароси бўлган Барно Ўткиров (исми шарифи ўзгартирилган) божхона ходимлари томонидан тўхтатилиб савол-жавоб қилинганида, у ўзига тегишли қора юк қутисида қонунга хилоф равишдаги “Йўловчи божхона декларациясида” кўрсатилмаган товар-моддий бойликлари йўқлигини таъкидлади.
– Ходимларимиз томонидан Барно Ўткировга тегишли бўлган қора рангли жомадон холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказиши натижасида, унинг ички жилд қопламаси оралиғига картон қоғозлар билан божхона назоратидан устомонлик билан яшириб қўйилган “Йўловчи божхона декларациясида” кўрсатилмаган ҳамда оғзаки савол-жавобларда айтилмаган дори воситалари борлиги аниқланди, – дейди вилоят божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи раҳбари, подполковник А.Қорабоев. – Хуфиёна тарзда, хорижда ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 11 турдаги дори воситалари яширилгани аниқланди. Ушбу ноқонуний олиб ўтилаётган товарларнинг умумий қиймати 10 миллион 232 минг сўмни ташкил этади.
Ушбу ноқонуний ҳаракати билан фуқаро Барно Ўткиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2018 йил 16 октябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.
Божхона декларациясида кўрсатилмаган ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Қулликни бўйнига олган ҳар қандай киши ҳожаси нимани буюрса, шуни қилади. Нафсининг қулига айланганлар эса унданда ёмонроқ ва хавфлироқдир. Чунки бундай кимсаларнинг юртдоши ҳам, қўни-қўшниси ҳам ва ҳатто жон-жигари ҳам – пул ва моддий бойликдир. Аммо кун келиб ноқонуний йўл билан топилган ҳар қандай даромад катта-катта маломатларни келтириши шубҳасиз эканлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди.
Ҳар қандай шахс қулга, айниқса, нафсининг қулига айланса у ўйламайди, фикрламайди, бунга ҳаққи ҳам бўлмайди. Унинг учун хожаси, аниқроғи нафси ўйлайди, фикрлайди ва буюради. Қул эса ўз ҳожасининг айтганларини сўзсиз бажаришга маҳкум.
Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Нафсининг қулига айланган Барно Ўткиров эса энди ҳожаси учун ҳам, нафси учун ҳам ёлғиз ўзи жавоб беради.