Ўн беш кунда 20 минг тонна буғдой сотилди
“ЎзРТХБ” акциядорлик жамиятидан маълум қилишларича, 12-августидан бошлаб, экспорт қилишга мўлжалланган маҳаллий озиқ-овқат, хусусан буғдой савдога доимий равишда қўйиб келинмоқда.
“ЎзРТХБ” акциядорлик жамиятидан маълум қилишларича, 12-августидан бошлаб, экспорт қилишга мўлжалланган маҳаллий озиқ-овқат, хусусан буғдой савдога доимий равишда қўйиб келинмоқда.
Биржа савдоларида буғдой сотувчилари сифатида “Ўздонмаҳсулот”тизимига кирувчи корхоналар иштирок этмоқда.
Айни вақтда биржанинг котировкалаш варағига 1 тоннали лот билан 3-синф буғдойни сотиш бўйича 22 та намунали шартнома киритилган.
Мазкур маҳсулот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан очиқ электрон биржа савдолари орқали маҳаллий тадбиркорлар учун имтиёзли равишда кейинчалик экспорт қилиш шарти билан сотилмоқда.
Биржа орқали харид қилган буғдойни буғдой ёки ун шаклида экспорт қилинганда, 20 фоиз қўшимча қиймат солиғи тадбиркорларга имтиёз сифатида қайтарилади. Яъни, тадбиркорлар бошланғич нархи 1 932,0 минг сўмлик буғдойни биржа савдолари орқали ҚҚСни ҳисобга олмаганда аслида унинг бир тоннасини 1 610,0 минг сўмга харид қилишади.
Жорий йилнинг 27 август ҳолатигача ўтказилган савдо натижаларига кўра тадбиркорлик субъектлари тақдим этилган имтиёздан фойдаланган ҳолда биржа савдолари орқали қиймати 38,0 миллиард сўмдан юқори деярли 20,0 минг тонна буғдойни сотиб олди.
Эслатиб ўтамиз, биржа савдоларида харидор сифатида иштирок этиш учун биржада аккредитациядан ўтиш, ҳисоб-китоб клиринг палатасида ҳисобварақасини очиш ва брокерлик идораси билан шартнома тузиш керак. Биржа савдоларида иштирок этиш бўйича батафсил видео-қўлланма биржанинг www.uzex.uz веб-сайтида жойлаштирилган.