Мьянмада кучли зилзила
Хорижий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Жануби-шарқий Осиёда содир бўлган зилзила икки давлат – Таиланд ва Мьянмани қамраб олган. Ер силкиниши, айниқса, Нейпьидо ва Янгон шаҳарларида кучли сезилган.
“РИА Новости” Мьянма ва Россия дўстлиги уюшмаси масъул котиби Мое Хтетга таяниб ёзишича, ҳали офат оқибати аниқ баҳолангани йўқ, силкиниш кучи 6 магнитудалиги тахмин қилинмоқда.
Зилзиладан Таиланд пойтахти Бангкок ҳам жиддий зарар кўргани айтилмоқда.