Бетакрор юртимиз ўзининг тарихий, маданий мерос объектлари, гўзал табиати ва иқлими билан ҳамиша сайёҳларни жалб этиб келади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш, уни иқтисодиётнинг стратегик секторига айлантириш, ҳали тўла фойдаланилмаган сайёҳлик салоҳияти имкониятларидан кенг фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 26 апрель куни туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимиздаги туристик имкониятларни тўла ишга солиш борасида қатор вазифалар белгилаб берилди. Йўл қўйилаётган камчиликлар, фойдаланилмаётган имкониятлар айтиб ўтилди.  

Жумладан, йиғилишда музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳам туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигига алоҳида эътибор қаратилган эди. Шу боис, республика бўйича барча музейлар экспонатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларнинг электрон базасини яратиш, музейлар раҳбар ва ходимларининг малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.  

Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Васила Файзиева ўзининг бу борадаги муносабати, фикр-мулоҳазаларини ЎзА мухбирига сўзлаб берди: 

— Қарийб 150 йиллик ўтмишга эга Ўзбекистон музейлари тарихий ашёларнинг ноёблиги ва кўплиги жиҳатидан дунёда ўзига хос ўринга эга. Юртимизда турли йўналишда мунтазам фаолият кўрсатаётган 1200дан зиёд музейларда 2,5 миллиондан ортиқ тарихий ашёлар сақланмоқда ва уларнинг 112 мингтаси жаҳон миқёсида ҳам ноёб саналади. Шунингдек, ўнлаб давлат арбоблари, ёзувчи ва шоирлар, рассомлар, олимлар ва машҳур санъат намояндаларининг уй музейлари ҳам фаолият кўрсатмоқда. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 26 апрель куни туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида музейлар фаолияти ҳам таҳлил қилинди. Чунки туризм ривожини ўтмиш саёҳатига чорловчи музейларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Aфсуски, сўнгги йилларда бу борада жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйилаётгани, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмаётгани бор гап. 

Давлатимиз раҳбари видеоселекторда ушбу масалага алоҳида тўхталиб, юртимиздаги мавжуд 122 та музей салоҳиятидан фойдаланилмаётганини таъкидлади. Мисол учун, Савицкий, Термиз археология, Ўзбекистон давлат санъат музейларига бутун дунёдан одамлар келади. Aммо аҳолимизни бу маданият масканларига бориши тизимли ташкил этилмаган. Бу ҳам ички туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмаяпти.

Aфсуски, сўнгги йилларда музейларда сақланаётган тарихий ашёларнинг ўзлаштирилиши ёки моддий маданий мерос объектларига зарар етказиш ҳолатлари янгилик бўлмай қолди. Жумладан, яқинда ижтимоий тармоқларда Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонасининг 100дан ортиқ экспонати аслига тўғри келмаслиги аниқлангани ҳақидаги хабар жамоатчиликнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди.  

Ватанимиз ўтмишидан дарак берувчи бебаҳо, ноёб экспонатларни ўз манфаати йўлида талон-торож қилаётган шахслар, шубҳасиз, қонун олдида жавоб бериши лозим. Шу боис, йиғилишда Бош прокурор ва Туризм ва маданий мерос вазирлигига барча музейлар экспонатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, йил якунига қадар уларнинг электрон базасини яратиш, музейлар раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаб, лавозимига нолойиқ раҳбарлар ўрнига билимли, ҳалол ва тадбиркор ёшларни қўйиш топширилгани айни муддао бўлди. 

Видеоселекторда музейлардаги 105 минг экспонат реставрацияга муҳтожлиги қайд этилди. Йил якунига қадар музей биноларини таъмирлаш ҳамда ашёларни реставрация қилиш учун музейларда 15 та реставрация лабораториясини ташкил қилиш вазифаси топширилди. Шунингдек, музейларнинг кўргазма майдонлари камлиги сабабли атиги 1 фоиз (143 мингта) экспонат намойишга қўйилган. Бундан ташқари, барчанинг ҳам энг чекка ҳудудлардаги музейларга бориш имконияти йўқлиги боис эндиликда “Санъатни халққа яқинлаштириш” дастури доирасида ҳудудларда музейларнинг кўчма кўргазмалари ташкил қилинади. Бундан ташқари, музейларга ҳар куни соат 22:00гача ишлашига рухсат берилгани ушбу маънавият масканларига ташриф буюрувчилар учун янада қулайлик яратади. 

Ўзбекистон давлат санъат музейи директори сифатида музейлар соҳасида давлат раҳбари томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, белгилаб берилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашда зиммамга янада масъулиятли вазифалар юкланди. Бу борада янада фаоллик кўрсатмоғимиз, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришимиз лозим. Зеро, ёш авлод онгида миллий қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга садоқат, бебаҳо маданий меросимиз ва аждодларимиз тарихидан ғурурланиш туйғуларини шакллантиришда айнан музейларнинг ўрни беқиёсдир. 

ЎзА мухбири  
Муҳтарама Комилова  
ёзиб олди

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музейлардаги ноёб экспонатларни талон-торож қилаётганлар қонун олдида жавоб бериши лозим