Мувофиқлик сертификати қўлга киритилди
“Asia Trans Gas” МЧЖ ҚК Ўзбекистонда илк ISO 37301:2021 стандартига мувофиқлик сертификатини қўлга киритди. Корхонанинг 2024 йилдаги асосий воқеаси ва ютуғи мувофиқликни бошқариш соҳасида ISO 37301:2021 стандарти бўйича сертификатлаштириш аудитининг муваффақиятли якунланиши бўлди.
CERT International халқаро сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда корхона мувофиқликни бошқариш тизимини ҳар томонлама ва тўлиқ жойида баҳолаш учун эксперт гуруҳини ташкил қилди ва аудит натижаларига кўра, “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚКнинг мувофиқликни бошқариш тизими ISО 37301:2021 стандарти талабларига тўлиқ мос келиши тасдиқланди.
ISО 37301:2021, расмий номи “Мувофиқликни бошқариш тизими – Талаблар ва уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар” бўлиб, бу ISО/ТC309 Техник қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISО) томонидан 2021 йил апрель ойида чиқарилган А тури стандартидир. Бу бутун дунё бўйлаб барча турдаги, ўлчамдаги, табиатдаги ва саноатдаги ташкилотлар учун амал қилади.
Унинг асосий мақсади ташкилотларга мувофиқликни бошқаришнинг самарали тизимларини яратишда ёрдам бериш, мувофиқлик хатарларини самарали назорат қилишни таъминлаш ва мувофиқлик ва ахлоқий бизнес амалиётлари соҳасидаги салоҳиятни мустаҳкамлашдан иборат.
– Корхона ҳар доим ҳуқуқий нормаларни бошқаришга ва талабларга риоя қилишга катта аҳамият берган, – дейди “Asia Trans Gas” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси юридик департаменти раҳбари Худойберди Нарбаев. – Бу йил корхона мувофиқликни бошқариш бўйича ишчи гуруҳ тузди ва мувофиқлик бўйича мувофиқлик сиёсати ва компания контекстини ўз ичига олган зарур ҳужжатларни ишлаб чиқди. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий талабларга риоя қилиш бўйича масъулларни тайинлади, раҳбарият содиқлигининг муҳимлигини таъкидлади, норматив-ҳуқуқий талабларга риоя қилиш масалалари бўйича алоқа каналларини мустаҳкамлади ва норматив-ҳуқуқий талабларга риоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш учун ходимларни ўқитди.
Келгусида корхона қонунчилик ва норматив стандартлар талабларини ўз фаолиятига интеграция қилиш, ташкилий тузилмани такомиллаштириш ва операцион жараёнларни оптималлаштиришда давом этади. Ушбу саъй-ҳаракатлар компаниянинг барқарор ва юқори сифатли ривожланиши учун мустаҳкам асос яратади.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири