Мутолаа учун зарур китоб қандай танланади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошидаги кутубхонада “Китоб – ҳаёт йўлларида таянч, одамлар орасида зебу зийнатдир” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошидаги кутубхонада “Китоб – ҳаёт йўлларида таянч, одамлар орасида зебу зийнатдир” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакиллари, кутубхона ходимлари, олимлар, мутахассислар ва талаба-ёшлар иштирокидаги тадбирда китоб ўқиш, мутолаа маданияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ёшларни маънавият ва маърифатга чорлашда китобнинг ўрни беқиёс экани таъкидланди.
Китоблар турлича, адабиётлар турфа, манбалар кўп. Ундан кераклисини қандай ажратиб оламиз, бунда қай усулдан фойдаланиш керак? Мутахассисларнинг таъкидлашича, горизантал (ўнгдан чапга) ўқишда китобнинг бир бетини мутолаа қилиш учун 3 дақиқа, агар овоз чиқармасдан ўқилса, 2,5 дақиқа вақт кетар экан. Вертикал ўқишда 1,5 дақиқа вақт сарфланар, диоганал ўқишда, яъни тепадан пастга кўз югуртиришда 5 сония вақт кетиб, бу ҳам китобнинг кераклисини танлаш учун кўп вақт ҳисобланар экан. Биз китобни замонавий фото усулда ўқиб, уни бир бетига атиги бир дақиқа сарфлаб, керакли ёки кераксиз китоб эканини аниқлашимиз мумкин бўлиб, керакли китоб топилгандан сўнг уни ўша классик – горизантал усулда мутолаа қилишимиз мақсадга мувофиқ экан.
Давра суҳбатида ана шундай керакли маълумотлар тақдим этилди, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.