Мутахассислар Каспий денгизининг қизарган сувини текширди
Каспий қизил рангга кириши муносабати билан Қозоғистон Республикаси Манғистау вилояти Экология бошқармаси мутахассислари томонидан денгиз сувида кимёвий модда ёки нефть маҳсулотлари бор-йўқлиги юзасидан текширув ўтказилди.
“Казинформ” агентлиги хабарига кўра, сув таркибида ҳеч қандай ифлослантирувчи модда аниқланмаган.
Бошқарма бошлиғи Қайсар Нодирбек айтишича, денгиз ўти сувга тўқ жигарранг, қизил тус беради.
- “Қор ёққани сабабли ҳолат янада яққол намоён бўлди, - дейди мулозим. - Ёсун саёз сувда, айниқса, бизнинг қирғоқларда кўп ўсади. Шу ўсимлик кўп тўпланган жойда сув рангпар кўринади. Албатта, бу табиат ҳодисаси ҳақида билишимизга қарамай, сувнинг ҳолатини текширишга мажбурмиз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Октоу шаҳри аҳолиси қон-қизил ранг олган Каспий денгизи суви ранги ўзгарганига эътибор қаратган, воқеа ижтимоий тармоқда ҳам кенг тарқалган эди.