Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари, дўстлик жамиятлари ходимлари, юртимизда миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз иштирок этди.

Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов тадбир иштирокчиларини истиқлолимизнинг 30 йиллиги билан қутлаб, юртимизда яшаётган барча миллатларнинг равнақи учун тенг шароит ва имконият яратиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

Миллий маданий марказлар фаолиятини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун кенг шароитлар яратиш масаласи миллий қонунчилигимизда ҳам ўз аксини топган. Айни пайтда грантлар, ижтимоий буюртма ва субсидиялар орқали уларнинг илғор ташаббуслари қўллаб-қувватланаётгани қайд этилди.

Тадбирда мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, тинчлик, дўстлик ва қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшган миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ва қўмита ходимларидан бир гуруҳи “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Маросимда сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида мамлакатимизда жамиятимизнинг барча соҳаларида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани, турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ғояларини тараннум этиш, ривожлантириш муҳим масала эканлиги ҳусусида ўз фикрларини билдирди.

– Президент Шавкат Мирзиёев томонидан яратилган имкониятлар учун миннатдорлик изҳор этаман. Жумладан, диний бағрикенглик соҳасида юртимизда тўпланган тажриба бутун дунёга намуна қилгулик. 

Ушбу саъй-ҳаракатлар мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун эканидан далолат беради, – деди Чирчиқ шаҳридаги “Сўғдиён” тожик миллий маданий маркази раиси Орзугул Абдураҳмонова.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони топширилди