Жиззах шаҳрида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўзига хос ижод байрамига айланди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб, Давлат хизматлари маркази мажлислар залида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, Журналистлар, Ёзувчилар ва “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаларининг вилоят бўлимлари раҳбарлари, таниқли журналист, ёзувчи ва шоирлар, рассомлар, дизайнерлар, марказий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

[gallery-24988]

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Сардор Шукуруллаев, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Асомиддин Мардиев ва бошқалар мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижодкорлар томонидан маҳорат билан қаламга олинаётганлиги ҳақида тўлқинланиб сўз юритишди.

Бу йилги танловда 70 га яқин ижодкор – журналист, ёзувчи, шоир, рассом ва дизайнерлар 200 дан ортиқ ишлар билан иштирок этди. Баҳолаш жараёнида босма ва интернет журналистикаси, публицистик асарлар, тасвирий санъат, фото-дизайн, теле ва радио ижодий ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Танловда мустақилликнинг ёшлар ҳаётига таъсири мавзусидаги ишларим билан қатнашдим, – дейди “Жиззах ҳақиқати” – “Джизакская правда” газеталари - “jizzaxnews.uz” сайти мухбири Шаҳноза Мансурова. – Интернет журналистикаси йўналишида ғолиб бўлишим мени илҳомлантирди. Бундай эътироф ҳар бир ижодкор учун маънавий қанот, янги изланишлар учун эса очилган катта йўлдир.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллик руҳини юксалтирган ижод соҳиблари тақдирланди