Мустақиллик – меҳр-саховат байрами ҳамдир
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, мудофаа ишлари туман бўлимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар фронт орти меҳнат фахрийлари, ётиб қолган, ўзгалар қаровига муҳтож қариялар, хизмат вазифасини ўтаётган чоғида жароҳат олган ҳарбийлар ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Эл азиз, инсон азиз” шиори остида ҳарбий хизмат вақтида жароҳатланиб, ҳозирги кунда шу туманда истиқомат қилувчи нафақадаги ҳарбий хизматчилар ҳолидан хабар олиниб, пул маблағи ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тумандаги “Тошкентлик” МФЙда яшовчи фронт орти ва шу ватанимиз, халқимиз учун хизмат қилган меҳнат фахрийларга байрам совғалари улашилди. Шунингдек, “Ғозғонтепа”, “Умар” МФЙларида ҳам МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштиоркида маҳалладаги ёши улуғ, ётиб қолган, ўзгалар қаровига муҳтож, ногирон кексалар ҳолидан хабар олинди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган худди шундай хайр саховат тадбирлари Шароф Рашидов туманининг бошқа қишлоқ ва маҳалла йиғинларида ҳам давом этмоқда.
А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат) ЎзА