Мусобақаларнинг секторлараро босқичи бошланди
Самарқанд вилоятида маҳалла жамоалари ўртасида футбол ва мини футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун мусобақалар давом этмоқда.
Шу пайтгача туман ва шаҳарларда футбол беллашувларининг қуйи босқичи якунланиб, энди секторлар бўйича ғолиб жамоалар ўзаро куч синашмоқда.


Жумладан, Пайариқ туманида секторлараро беллашув олдидан ташкил этилган тадбирда ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи А.Аҳмедов ва вилоят ИИБ бошлиғи Р.Маматов иштирок этиб, мазкур мусобақалар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футболни оммалаштириш ва иқтидорли ёшларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар.


Тадбир якунида Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг мини футбол тури бўйича мусобақалари вилоят босқичига қуръа ташланди.
Шундан сўнг туманнинг тўрт секторида ғолиб бўлган Зарафшон, Ўзбекистон, Тараққиёт ва Ғаллакор маҳаллалари ёшлари майдонга тушди.

Пайриқлик ёш футболчилар ўтган йил мазкур беллашувнинг республика босқичи ярим финалга чиққанди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),
ЎзА мухбирлари