Мусобақаларда ёшлар фаол
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу кунларда мамлакатимизда ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг воркаут, стритбол ва халқ ўйинлари мусобақаларининг маҳалла босқичи баҳслари ўтказилмоқда.
[gallery-28586]
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани марказий стадионида арқон тортиш, тош кўтариш, арғимчоқда сакраш, армрестлинг ва мас-рестлинг бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳудуддаги 16 та маҳалладан жами 200 нафардан зиёд ўғил-қиз ўзаро беллашди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” дастурига жорий йилдан янги қўшилган халқ ўйинларининг маҳалла босқичи ўзгача фаолликда, кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Ёшларнинг ушбу халқ ўйинларига қизиқиши юқорилигини талабгорлар сонининг ортиб бораётганидан ҳам кўриш мумкин.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА