Мусобақалар ғоят қизиқарли ва муросасиз кечди
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 2026 йил –“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт Мусобақалар ғоят қизиқарли ва муросасиз кечди
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар иштирокчиларни қутлади ва хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш бундан буён ҳам изчил давом эттирилишини таъкидлашди.
Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан аёлларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган ушбу тадбир иштирокчилари спортнинг шашка, дартс ва стол теннис турлари бўйича куч синашдилар.

Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақалар давомида хотин-қизлар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги ва маҳоратини намойиш этишди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ҳамда фаол иштирокчилар туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан эсдалик совғалари, диплом ва кубок билан тақдирланишди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА