Мусобақада асакаликлар ғолиб бўлди
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг таркибий тузилмалари жамоалари ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди.
Тизим ходимларининг жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш, уларни оммавий спорт турларига жалб этиш ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилган волейбол мусобақасининг вилоят босқичида Андижон шаҳар, Хўжаобод, Асака, Улуғнор тумани фавқулодда вазиятлар бўлимлари, шунингдек, бошқарма аппарати ва ёнғин қутқарув отряди жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.
Финал учрашувида Андижон шаҳар ва Асака тумани фавқулодда вазиятлар бўлимлари жамоалари куч синашди. Қизиқарли ва муросасиз баҳслар асосида кечган ўйинда Асака тумани жамоасининг қўли баланд келиб, мусобақа ғолибига айланди. Иккинчи ўрин Андижон шаҳар жамоасига, бошқарма аппарати жамоасига учинчи ўрин насиб этди. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари тегишли медаллар, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ,
З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА