Мусобақа қизғин ва муросасиз ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида стол тенниси бўйича мусобақаларнинг Сурхондарё вилояти босқичи беллашувлари бўлиб ўтди. Унда мусобақанинг шаҳар ва туманлар босқичида ғолиб бўлган 90 нафар ёш спортчи иштирок этди.
[gallery-12116]
Қизғин тус олган мусобақанинг 16-21 ёш тоифасидаги ўғил болалар баҳсида Қумқўрғон тумани Беш қаҳрамон маҳалласидан И. Нуралиев, қизлар ўртасида Узун тумани Маландиён маҳалласидан Н. Исломова, 22-26 ёш тоифасидаги ўғил болалар беллашувида Узун тумани Маландиён маҳалласидан С. Аҳмедов, қизлар баҳсида Термиз шаҳри А. Навоий маҳалласидан Л. Нормуродова ҳамда 27-30 ёшли ўғил болалар ўртасида Узун тумани Оқостона маҳалласидан Н. Каримов ва қизлар баҳсида Узун тумани Оқостона маҳалласидан Х. Жумаева ғолиб бўлди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА