Мусобақа қизғин тус олди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида жойлашган “Паҳлавон” спорт мажмуасида ёшлар ва катталар ўртасида пенчак силат бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари қизғин тус олди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 1600 нафардан зиёд спортчи турли вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
[gallery-31306]
Беллашувларда иштирокчилар ўзининг жисмоний тайёргарлиги, техник маҳорати ва кучли иродасини намойиш этиб, мамлакат кубоги совриндорлари сафидан жой олиш учун муросасиз беллашмоқда.
Мусобақалар 12 сентабрга қадар давом этади.
Якунда барча йўналиш ва вазн тоифаларида юқори натижа қайд этган спортчилар ғолиб ва совриндор сифатида тақдирланади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА